ЭРИТРИН

ЭРИТРИН (юн. — қизил) , кобальт гуллари — арсенатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Со3[А804]8Н20. Моноклин сингонияда кристалланади. Ранги пуштиқизил; таркибидаги М§, Са, N1 миқдори ошиши билан рангсизланиб оқ ранггача ўзгариб боради. Ўта шаффоф. Қаттиқлиги 1,5—2,5, зичлиги 3—3,1 г/см3. Мўрт. Эритрин — кобальт ва никелькобальтли арсенидларнинг ва сульфоарсенидларнинг нураш маҳсули. Оксидланиш жараёнида қора рангли кобальтнинг гидрооксидлари (гетерогенит) га айланади. Эритрин кобальт рудаларининг даракчиси ҳисобанади. Э. Узбекистонда Тошқазган графит конида топилган.

Prev Article

ЭРИВОНИЙ

Next Article

ЭРИШ