ЭРИТРОДЕРМИЯ

ЭРИТРОДЕРМИЯ (юн. қизил ва — тери) — бутун гавда териси ёки кўпгина қисмининг яллиғланиши (қизариши, шишиши, пўст ташлаши, қипиқланиши, қичишиши) билан кечадиган касаллик. Мустақил касаллик сифатида пайдо бўладиган бирламчи Эритродермия (мас, Риттер эксфолиатив дерматити), шунингдек, экзема, псориаз ва бошқалар тери касалликлари ёки умумий касалликлар (замбуруғли микоз, қон касалликлари) туфайли вужудга келадиган иккиламчи Эритродермия фарқ қилинади. Касаллик ўткир, ўртача ўткир ва сурункали кечади. Даволаш Эритродермияга сабаб бўлган омилни бартараф этиш ва касаллик белгиларига қараб доридармонлар буюришдан иборат.

Prev Article

ЭРИТРИН

Next Article

ЭРКАЕВ