ЭРЖИЁС

ЭРЖИЁС (қад. номи Аргеус) — Анадолу ясситоғлигининг жан. шарқий қисмидаги вулкан, Туркияда. Андезит, дацит, липаритлардан тузилган. Бал. 3916 м, Кичик Осиёдаги энг баланд чўққи. Ён бағирларида майда конус ва кратер кўп. Юнон географи ва тарихчиси Страбон қолдирган маълумотга кўра, сўнгги марта 1-асрда отилган. Ён бағри дашт, юқориси бутазор, арчазор, альп ўтлоқларидан иборат. Чўққисида музликлар бор.

Loading...