ЭРЛАНЖЕ

ЭРЛАНЖЕ (д’Эрланже) Рудольф (1872, Булонь, Париж яқинида — 1932.29.10, Тунис, СидиБуСаид) француз олими, Европада мусиқий шарқшунослик фанининг асосчиларидан. 1910 йил Тунисга келиб, араб тилини мукаммал ўзлаштирган. Ўрта аср Шарқ олимлари (Форобий, Ибн Сино, Сафиуддин алУрмавий ва бошқалар)нинг мусиқа рисолаларини француз тилига таржима қилган, улардаги табулатура ёзувларини европача нота ёзувига кўчирган, 6 жилдли «Араб мусиқаси» (Париж, 1930—59) тўпламида эълон этиб, илк бор Европада илмий муомалага киритган. Эрланже яна «Шимолий Африка халқ қўшиқлари» ва «Тунис тароналари» тўпламларини тузган.