ЭРОТ

ЭРОТ, Эрос — юнон мифологиясидаги севги худоси. Гесиоднинг «Теогония» асарида айтилишича, Эрот хаосдан; қадимий мифларга кўра, Гермес ва Артемидадан ёки Арес ва Афродитадан дунёга келган. Одамлар ва худоларнинг юрагига камондан олтин ўқлар отиб уларда севги уйғотган. Эрот қанотли гўзал йигитча ёки қанотчалари бор, камон кўтариб юрган шўх бола қиёфасида тасвирланган.

Кўчма маънода Эрот — севги. Эротизм, эротика, эротик шеърият Э. дан олинган. Рим мифологиясидаги Амурга тўғри келади.

Loading...