ЭРУВЧАН ШИША

ЭРУВЧАН ШИШАнатрий ёки калий силикатлардан иборат рангсиз, шишасимон модда. Э. ш. олиш учун кварц қуми билан сода, натрий сульфат ёки поташ аралашмасини махсус печда суюқлантирилади. Шиша массаси совиганда ҳосил бўладиган силикатхарсанг сувда хона трасида амалий жиҳатдан эримайди, лекин 120 — 170° да (автоклавда) осон эрийди. Эрувчан шишанинг суюқ шиша деб аталадиган бу эритмаси кислотабардош цемент ва иссиқбардош суркамалар компоненти, елимловчи модда (силикат елим) сифатида, силикат бўёқлар олишда, матоларга шимдириш ва бошқалар ишлатилади.

Prev Article

ЭРСАРИ

Next Article

ЭРУВЧАНЛИК