ЭРУВЧАНЛИК

ЭРУВЧАНЛИКмодда. нинг бирор бошқа модда билан 2 ва ундан ортиқ компонентдан иборат термодинамик барқарор бир жинсли система ҳосил қилиши. Газларнинг суюқликлар билан, суюқликларнинг суюқликлар билан таъсирланиши натижасида шундай система ҳосил бўлади (қ. Эритмалар). Модданинг эрувчанлиги ўша модданинг айни шароитда ҳосил қилган тўйинган эритмасининг концентрацияси билан ўлчанади. Турли моддаларнинг маълум эритувчиларда эрувчанлиги ташқи шароитга, асосан, т-ра ва босимга боғлиқ. Кўпчилик суюкдик ва қаттиқ моддаларнинг эрувчанлиги т-ра ортиши билан, газларнинг эрувчанлиги эса босим ортиши билан ортади. Газларнинг суюқликларда эрувчанлиги Генри қонунига бўйсунади. Суюқликлар бир-бирида исталган нисбатда (мас, сув билан спирт), бир-бирида маълум чегарагача эриши (мас, сув билан фенол) ёки бир-бирида эримаслиги мумкин (мас, сув билан симоб). Моддаларнинг эрувчанлиги ташқи шароит ўзгарганда Ле Шателье — Браун принципи, яъни кимёвий мувозанатнинг силжиш принципига мувофиқ ўзгаради.

Loading...