ЭШИК ОҒАБОШИ

ЭШИК ОҒАБОШИ, эшик оғаси — Ўрта Осиё хонликларида хон саройидаги бош хизматкор, олий ҳукмдорнинг турли қабул маросимларини ўтказиш ишларига мутасадди бўлган шахс. Россия ҳамда Ғарбий Европа ҳукмдорлари саройида ўтмишда амалда бўлган оберцеремониймейстер ва камергер лавозимларига тўғри келади. Хива хонлигида э ш и к оқоси дейилган. Унинг вазифаси сарой дарвозаларини қўриқлаб туриш бўлган. Эшик оғабошида, албатта, битта ойболта бўлиши шарт эди, чунки ойболта унинг мансаб аломати бўлган. Ҳукмдор саройда бўлган вақгда Эшик оғабоши хонни қўриқлаш билан шуғулланган. Эшик оғабоши арзгўйлардан нима хусусда келганликларини суриштириб, уларни саройдаги тегишли амалдорлар томонига йўллар эди. Фақат жуда муҳим хабарлар билан келган кишилар хоннинг ҳузурига киргизилар эди. Эшик оғабоши ларнинг ихтиёрида 46 тадан навкар бўлган. Эшик оғабоши саройдаги маълум миқдордаги хизматчиларга бошлиқ бўлган.