ЭШИТИШ ОРГАНЛАРИ

ЭШИТИШ ОРГАНЛАРИ, эшитиш аъзолари — одам ва ҳайвонлар сезги органлари. Асосий қисми товушни қабул қилишга ихтисослашган рецепторлар ҳисобланади. Умуртқасиз ҳайвонлар орасида ҳақиқий Эшитиш органлари фақат ҳашаротларда ривожланган; кўпинча илк сезги, яъни тимпанал (тўғриканотлилар, чала қаттиққанотлилар, капалаклар), баъзан хордотонал, жонстон ва бошқалар органлардан иборат. Тимпанал органлар оёқларда, қорин ёки кўкракда бўлиб, улар трахеялар ёки ҳаво бўшлиқлари билан боғланган кутикуляр (қ. Кутикула), яъни ногора пардадан унга бириккан ёки трахеялар билан боғланган хордотонал сенсиллалардан иборат. Жонстон орган эса чивинлар мўйловининг 2бўғимида жойлашган. Юксак ривожланган судралиб юрувчилар (мас, тимсоҳлар)да илк бор ноғора парда билан қопланган махсус тери бурмалари шаклидаги ташқи қулоқ пайдо бўлади. У ноғора пардани ҳимоя қилиб туради. Ташқи қулоқ айрим қушларда ҳам бўлади. Қуруқликда яшайдиган ҳайвонларнинг сувда яшашга ўтиши билан ташқи қулоқ (китсимонлар, куракоёқлилф); айрим ҳолларда эса ўрта қулоқ ҳам редукцияга учрайди (дельфинлар). Яна қ. Қулоқ, Эшитиш.

Loading...