ЭШКАК

ЭШКАКқайиқ ва кемаларни ҳаракатга келтириш ва бошқариш учун хизмат қиладиган қурак ёки механизм. Қайиқ Эшкак лари узун дастали ёғоч куракдан иборат. Қайиқнинг каттакичиклигига қараб, уни бир (тикка туриб ёки ўтириб), икки, тўрт, олти, саккиз ва ҳоказо. Эшкак билан ҳаракатлантириш мумкин. Бундай Эшкак қадимдан маълум. Улардан жанговар кемаларда ҳам фойдаланилган (мас, Юнонистон, Карфаген, Рим, Финикия ва бошқалар). Россияда Эшкак ли кемалар ҳарбийденгиз флотининг ажралмас қисми бўлган (18—19-асрлар). Охирги марта Эшкак ли рус флоти 1828—29 йиллардаги рустуркурушида қатнашган. Ҳозир ҳам истироҳат боғларидаги сайр қайиқларида, спорт қайиқларида Эшкак ишлатилади. Эшкакнинг ғилдирак шаклидаги хили (Э. ғилдирак) ҳам бор. Бундай Элар 18-асрда буғмашинаси яратилганидан сўнг пайдо бўлган кемаларда ишлатилган. Доира бўйлаб жойлаштирилган ва бурилиш механизми (эксцентрик) билан тортқилар ёрдамида шарнирли бириктирилган тўғри тўртбурчак парракдан иборат. Бундай Эшкак кеманинг ўрта ёки қуйруқ қисмига кўндалангига ўрнатилади, уни буғ двигатели ҳаракатга келтиради. Энг кенг тарқалган замонавий Эшкак ҳаракатлантиргич Эшкак вИн-т деб аталади. У валга ўрнатилган гупчакдан иборат. Гупчакдан бир-биридан бир хил масофада ўққа нисбатан маълум бурчак остида ўрнатилган парраклар бор. Бундай Эшкакнинг яхлит парракли, гупчак билан бирга қуйилган ва штампланган; парраклари олинадиган турлари бор. Эшкак латун, бронза, чўян, пўлат, пластмассадан тайёрланади. Замонавий кемаларда асосан шундай Эшкаклар ишлатилади. Уларни ҳам ички ёнув двигатели, буғ турбинаси ва бошқалар ҳаракатлантиради.

Loading...