ЭШОН

ЭШОНсуфийлик оқимларида диний раҳнамолар унвони. Одатда, Эшонлар дарвишлик, суфийлик оқимларининг бирига мансуб бўлган. Исмоилийлар фирқаси диндорлар жамоасининг раҳбари ҳам Эшон деб аталган. Ўрта асрларда суфий раҳнамоларига мурожаат қилишда уларнинг исмлари ўрнида Э., баъзан «пир» сўзлари қўшиб ишлатилган. Эшон ларга муридларни суфийлик йўлига ўргатувчи (муршид) сифатида қараб келинган.