ЭСКУЛАП ИЛОН

ЭСКУЛАП ИЛОНсувилонлар оиласига мансуб илон. Уз. 1,5 м гача. Ранги қўнғирсарғиш, қўнғир тусдан кулранг ва деярли қора ранггача; баъзан танасининг устки томонида ингичка оқиш тўрсимон ҳошия бўлади. Жанубий , Ўрта ва Шарқий Европа, Кичик Осиё ва Ғарбий Африка шимоли, Ғарбий Кавказ, Европанинг жан. да тарқалган. Тоғларнинг тошли ён бағирлари, харобалар ва баргли ўрмонларда яшайди. Кемирувчилар ва майда қушлар билан озиқланади. Ўлжасини танаси билан ўраб олиб, бўғиб ўлдиради.

Урғочиси 5—8 та тухум қўяди. қадимий Рим шифокорлик худоси эскулап қўлидаги ҳассада Эскулап илон расми тасвирланганлиги тахмин қилинади (номи шундан).

Prev Article

ЭСКИШЕҲИР

Next Article

ЭСПАРЦЕТ