ЭСПЕРАНТО — халқаро сунъий тиллардан энг кўп тарқалгани (қ. Халқаро тиллар, Интерлингвистика). 1887 йилда варшавалик врач Л. Л. Заменгоф томонидан яратилган. Унинг лақаби — «Эсперанто» (Э. да езрегапго — ишонувчан демакдир) тилнинг номига айланган. Эсперанто дастлаб Россия ва Польшада тарқалган, лекин 20-аср бошларига келиб Франция, Англия ва бошқалар мамлакатларда кўплаб мухлисларга эга бўлиши оқибатида эсперанточилар ҳаракати халқаро даражага кўтарилади.
Эсперанто байналмилал лексика (асосан, роман тиллари, қисман герман ва славян тиллари материаллари) асосида тузилади. Чекланган миқдордаги ўзаклардан тилнинг бутун луғат таркибини ишлаб чиқиш имконини берадиган сўз ясовчи аффикслар муҳим аҳамиятга эга. Эсперанто грамматикаси табиий тиллар грамматикасига қараганда содда ва қатъий меъёрлашган: унда сўз туркумларини ифодаловчи 11 тагина вариантлашмаган қўшимча мавужуд. Бопгқа кўплаб аффикслар ҳам муайян шаклларни ифодалаш учун «ихтисослашган». Э. да урғу, асосан, сўз охиридан 2бўғинга тушади.
Эсперанто ўзининг пайдо бўлган давридан ҳоз. гача тадрижий ривожланиб келди: у дастлаб славян тиллари материалларига асосланган бўлса, кейинчалик бу тамойил миллий таъсирлардан ҳоли бўлган халқаро стандартни ишлаб чиқиш билан алмашинади; тилдан фойдаланишнинг янги соҳалари ўзлаштирилади; турли функционал (сўзлашув, илмий, бадиий, публицистик) услублар пайдо бўлди; Э. нинг дастлабки асосий луғавий бойлиги ва грамматик қурилиши айнан сақланиб қолган ҳолда, луғавий захира янги ўзаклар (кўпроқ илмийтехник терминлар) билан бойиб, 1887 йилдаги 927 ўзак 1984 йил да 16 минг ўзакка етади. Эсперанто фонетикаси, грамматикаси ва сўз ясалишида ҳам, унинг кўп миллатли муҳитда қўлланиши муносабати билан бир қанча ўзгаришлар рўй беради: байналмилал бўлмаган товушлар ва товуш қўшилмалари бартараф этилади, узун сўзлар қисқартирилади, уларнинг морфологик қурилиши соддалаштирилади ва бошқалар Эсперантода кўплаб оригинал (жумладан, шеърий) адабиёт мавжуд. Таржима асосидаги бадиий адабиёт эса 50 дан ортиқ тиллардан таржима қилинган антик ва ҳоз. адабиётлар асарларидан иборат (Софокл, Эзоп, Данте, Шекспир, Гёте, Пушкин, Л. Толстой, Есенин, Маяковский ва бошқаларнинг асарлари); махсус, илмийтехникавий адабиёт ҳам бор. Э., шунингдек, матбуот (140 га яқин даврий нашр) ва радиоэшиттиришларда (9 та радиостанция эшиттиришлари) ҳам қўлланади.
Кўплаб мамлакатлар вакилларини ўз ичига олган халқаро Эсперанто академияси (1908 йилда ташкил топган) Эсперантони меъёрлаштиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи ҳамда Эсперантога киритиладиган янги ўзакларни тасдиқловчи ташкилот ҳисобланади.
Ад.: Проблемм интерлингвистики, М., 1976; Исаев М. И., Язмк эсперанто, М., 1981; Семенова З. В., Исаев М. И.,Учебник язнка эсперанто, М., 1984.