ЭСТОНЛАР

ЭСТОНЛАР (ўзларини ээстласед деб аташади) — халқ. Эстониянинг асосий аҳолиси (963 минг киши); РФда 46,4 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, АҚШ, Канада, Швеция ва Австралияда ҳам яшайдилар. Умумий сони тахм. 1,1 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Эстон тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, лютеранлар, православлар ҳам бор. Асосий машғулотлари — деҳқончилик, чорвачилик, денгиз соҳилида яшайдиганларники — балиқ овлаш. Шунингдек, Эстонларнинг салмоқли қисми саноатда банд.

Prev Article

ЭСТОН ТИЛИ

Next Article

ЭТАЛОН