ЭСТРАДА

ЭСТРАДА (испанча — тахтасупа) , эстрада санъати — 1) кенг маънода — кўнгилочар, оммабоп бадиий (абадий, мусиқий, рақс, томошавий ва бошқалар) жанр ва шаклларнинг умумий ифодаси; 2) тор маънода — саҳнавий профессионал санъат тури. Россия ва бошқалар баъзи мамлакатларда Эстрада, Англияда мюзикхолл, Францияда варьете, кафешантан, кабаре, АҚШда шоу, ревю каби атамалар билан юритилади. Эстраданинг келиб чиқиши халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ бўлсада, у муайян (тижоратоммабоп) санъат тури сифатида 19-асрда Европа йирик шаҳарларининг демократик ижтимоиймаданий муҳитида юзага келган. Эстраданинг асосий шакли — махсус жойларда, мунтазам равишда ўтказиладиган Эстрада концертидир. У бир нечта (ёки якка) артист (сўз устаси, хонанда, раққос, актёр ва бошқалар)нинг бадиий тугал, турфа мазмундаги кичик чиқишларидан иборат бўлиб, ифода воситаларининг лўнда ва ёрқинлиги, ўзига хослиги, иштирокчиларнинг томошабин билан бевосита мулоқотда бўлиши билан ажралиб туради. Эстрада томошалари баъзан конферансье бирлаштирган мавзули дастур асосида тузилади. Европада Эстрада томошалари дастлаб кафе ва ресторанларда, кейинчалик мослаштирилган театр бинолари ва бошқалар жойларда ўтказилган. Уларда сўз усталари, қўшиқчилар, раққос ва раққосалар, шунингдек, акробат, кўзбоғловчилар иштирок этган. Ҳозирда эстрада саҳналарида монолог, фельетон, ҳажвий ҳикоя каби нутқ жанрлари, Эстрада (миллий, бал ва бошқалар) рақся, куплет ва Эстрада қўшиғи, кўпгина цирк турлари (акробатика, жонглёрлик, фокус ва бошқалар), театр миниатюраси, қўғирчоқбозлар чиқишлари, пантомима ва бошқалар мавжуд.

Ўзбекистонда (бошқа Шарқ мамлакатларида бўлгани каби) Эстраданинг ривожланиши қуйидаги кўринишларда бўлган: бир томондан унда анъанавий санъат намуналари саҳна талабларига мослаштириб ўзгартирилган (мас, Тамарахоним ва М. Қориёқубов ижросидаги халқ лаларларининг саҳна талқинлари, Юсуфжон қизиқшш аския анъаналарига асосланган конферансьелик чиқишлари ва бошқалар) ёки миллий жанрлар негизида янги саҳна турлари яратилган (М. Турғунбоева Уста Олим билан биргаликда ижод қилган «Пахта», «Пилла» каби оммавий саҳна рақслари). Иккинчи томондан Ўзбекистон Э. си чет эл санъати шакл ва услублари (мас, жаз, эстрада оркестри, мюзикхолл)ни ўзлаштириши билан бойиди. 1956 йилдан Ўзбек эстрада театри, кейинчалик Ўзбек давлат эстрада бирлашмаси (1996 йилгача) фаолият кўрсатган.

Ҳозирда Ўзбекистонда Эстрада санъатини ривожлантириш, Эстрада жамоалари ҳамда якка ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар «Ўзбекнаво» бирлашмасига юклатилган. Эстрада ўқув йўналиши сифатида махсус таълим тизимига киритилган. 1996 йилдан Тошкент эстрада коллежи, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва бошқалар санъат (мусиқа) ўқув юртларида Эстрада фтлари фаолият кўрсатмоқда (яна қ. Миниатюралар театри, Оммабоп мусиқа).

Ад.: Клитин С, Эстрада, Л., 1987.

Олимжон Беков.

Prev Article

ЭСТОН ТИЛИ

Next Article

ЭТАЛОН