ЭСТРОГЕНЛАР (янги лот. оқмоқ ва …ген) — одам ва умуртқали ҳайвонлар жинсий гормони; асосан, аёллар тухумдонида, шунингдек, буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватида, плацента ва уруғдонда ҳосил бўлади. Кимёвий табиатига кўра стероид. Аёллар жинсий аъзолари функцияси ва ривожланишини, сут безларининг нормал ўсишини кучайтиради. Суякларнинг ўсиши, сувтуз алмашиниши ва бошқаларга таъсир этади. Аёллар гавдасининг нормал бўлиши Эстрогенларга боғлиқ. Эстрогенларга эстрадиол ва эстрон киради.