ЭТАЛОН ГЕКТАР

ЭТАЛОН ГЕКТАР, шартли эталон гектар — эталон шароитларда 1 га ерни ҳайдашга мувофиқ келадиган трактор ишлари ҳажми. Эталон шароитлари: солиштирма қаршилик — 0,5 кг/см2, агрегат ҳаракат тезлиги — 5 км/соат, ҳайдаш чуқурлиги — 20 — 22 см, агрофон — ўртача қаттиқликка эга бўлган тупроқдаги ғалла экинлари анғизи; тупроқ намлиги 20—22% гача, рельефи текис (нишаби Ггача), участка тўғри бурчак шаклида, дала уз. — 800 м, денгиз сатҳидан бал. 800 м, тош ва тўсиқлар йўқ. Эталон гектар ларда трактор билан бажарилган шартли иш ҳажми қуйидагича ҳисобланади. Эталон гектар ёрдамида турли маркадаги тракторларда бажарилган иш ҳажмини ягона эквивалентга келтириш ва бирон экин тури ёки хўжалик, туман ва ҳ. к. даражасида механизациялаштириладиган ишларнинг умумий ҳажмини белгилаш мумкин. Бундай ҳисобкитоблар, айниқса, хўжаликларда техника қарови ва таъмирини режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.