ЭТАЛОН

ЭТАЛОН (франц. — намуна) — бирор нарсанинг идеал намунаси, ўлчови ёки тури (типи); фан ва техниканинг муайян тараққиёт даражасида энг юқори аниқликка эришилган ўлчов бирликларини қайта тиклаш, саклаш ва тарқатиш учун хизмат қиладиган намуна ўлчовлар ҳамда ўлчаш асбоблари. Ҳар қандай буюм ёки ўлчаш натижаси Эталонга солиштирилади. Эталон бирламчи, иккиламчи, махсус, давлат Э. лари, Эталон гувоҳ, солиштирма Эталон, ишчи Эталон, Э. нусхаларга бўлинади.

Бирламчи Эталон мамлакатда энг аниқ (шу бирликдаги бошқа Эталонга нисбатан) бирликларни қайта тиклашни таъминлайди. Иккиламчи Эталон қиймати бирламчи қиймат бўйича белгиланади. Махсус Эталон алоҳида шароитларда бирликларни қайта тиклашни таъминлайди ва шу шароитлар учун бирламчи Эталон вазифасини ўтайди. Давлат Эталон лари мамлакат учун дастлабки ўлчов бирлиги сифатида расмий тасдиқланган бирламчи ёки махсус Эталондан иборат. Эталон гувоҳ давлат Эталон ининг сақланишини текшириш ва бузилган ёки йўқолган тақдирда уни алмаштириш учун мўлжалланган иккиламчи Эталондан иборат. Солиштирма Эталон бирор сабабга кўра бир-бирига солиштириш мумкин бўлмаган Эталонни солиштириш учун мўлжалланган иккиламчи Э. Ишчи Эталон бирликларнинг ўлчамларини юқори аниқликда ўлчаидиган намуна воситаларига, баъзан энг аниқ ишчи ўлчаш воситаларига ўтказиш учун мўлжалланган. Эталон нусха бирликларнинг ўлчамларини ишчи Э. га ўтказиш учун мўлжалланган иккиламчиЭ. дан иборат.

Ўлчамлар ва оғирликлар халқаро бюроси тайёрлаган метр ва килограммнинг платинаиридийли Э. лари халқаро ва миллий Э. ҳисобланади. Ҳар бир мамлакатда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида сақланадиган метр, килограмм, вольт, ом, шам ва люмен Э. лари халқаро Э. билан солиштириб турилади. Ишлаб чиқарилаётган бирор маҳсулотни таққослаш учун намуна, ўлчов Э. лардан фойдаланилади. Мас, дон намунаси, каноп толалари намунаси ва бошқалар Ўзбекистонда Э. ларни сақлаш ва улардан фойдаланиш масалалари билан «Ўзстандарт» агентлиги шуғулланади.

Loading...