ЭТИЛ ЭФИР

ЭТИЛ ЭФИР, диэтил эфир, С2Н5ОС,Н5 — оддий эфирларнинг муҳим вакили; ўзига хос ҳидли, рангсиз, учувчан суюқлик. Суюқланиш т-раси — 116,3°, қайнаш т-раси 34,5°, зичлиги 714 кг/м3. Органик эритувчиларда эрийди, ўзи ҳам кўпгина органик моддаларни эритади. Этил эфир резинани шиширади. Саноатда этил спиртига 140° да сульфат кислота таъсир эттириб олинади. Этил эфир тиббиётда умумий наркоз (наркоз эфири) учун, шунингдек, эритувчи сифатида ишлатилади. Ёнувчи ва портловчи модда бўлганлиги сабабли саноатда кам қўлланади. Заҳарли, унинг ҳаводаги миқдори 300 мг/м3 дан кўп бўлмаслиги керак.