ЭТИЛБЕНЗОЛ

ЭТИЛБЕНЗОЛ, С6Н5СН2СН3 ароматик углеводород, бензол ҳосиласи; рангсиз суюқлик. Суюқланиш т-раси — 95°, қайнаш т-раси 136,2°, зичлиги 867 кг/м3, Сувда оз эрийди, кўпгина органик эритувчилар билан аралашади. Ҳаводаги Этилбензол буғининг концентрацияси 50 мг/м3 дан ошмаслиги керак. Стирол олишда, шунингдек, мотор ёнилғиларига қўшимча сифатида қўлланади.

Prev Article

ЭТИЛ ЭФИР

Next Article

ЭТИОЛОГИЯ