ЭТИЛЕН

ЭТИЛЕН, этен, С2Н4 — энг оддий тўйинмаган углеводород, олефинлар гомологик қаторининг бошланғич аъзоси; кучсиз ҳидли, рангсиз, заҳарли, ёнувчан газ. Суюкланиш т-раси — 169,5°, қайнаш т-раси 103,8°; зичлиги 566 кг/ м3. Э. бирикиш реакцияларига жуда шиддатли киришади. Этилен — органик бирикмаларни синтезлашда муҳим бошланғич маҳсулотлардан бири. Этиленни полимерлаш асосида саноатда полиэтилен олинади. Этил спирти, этиленгликоль, этиленоксид, этиленпропилен каучуклар ва бошқалар олишда қўлланади. Тиббиётда жарроҳлик операцияларида умумий наркоз сифатида ҳам ишлатилади. Нефтни қайта ишлаш орқали ва табиий газдан кўп миқдорда арзон Этилен олинади.

Loading...