ЭТНИК АНТРОПОЛОГИЯ ВА ИРҚШУНОСЛИК

ЭТНИК АНТРОПОЛОГИЯ ВА ИРҚШУНОСЛИК — антропологияиинг одамзод ирқларининг келиб чиқиш тарихи, сабаблари ва Ер юзига тарқалиши ҳамда халқларнинг антропологик таркибини ўрганувчи соҳаси. Миллат ва ирқ, одамзод турларининг бирлиги, моногенизм ва полигенизм, одамзод гуруҳлари ва унинг таркибан антропологик бир хиллик даражасини аниклаш, ирқларнинг классификацияси, дунё халқларининг антропологик состави, палеоантропология ва полицентризм ҳамда моноцентризм назариялари, ирқларнинг ҳоз. даврда тарқалиши ва одамзод бирлиги, ирқий белгиларнинг ўзгарувчанлиги, ирқларнинг қоришуви масалалари устида иш олиб боради.