ЭТОЛОГИЯ

ЭТОЛОГИЯ (юн. — урф-одат, хулқ-атвор, хаттиҳаракат ва… логия) — биол. нинг бир бўлими. Ҳайвонлар хаттиҳаракатини табиий яшаш шароитида ўрганади. «Этология» терминини белгиялик олим Л. Долло таклиф этган (1904); лекин Этология мустақил фан сифатида 20-асрнинг 30-й. ларида шакллана бошлади. Этология да: хаттиҳаракатнинг ирсийланадиган шакли — ишртсиз рефлекслар, яъни инстинктлгрии, ҳайвонларни ўрганиш қонуниятлари, ҳайвонларнинг экстраполяцион хаттиҳаракатини ўрганиш каби йўналишлар мавжуд.

Тубан тузилган ҳайвонларда туғма хулқ-атвор устунлик қилади. Юксак тузилган ҳайвонларнинг этологик реакциялари ирсийланадиган ҳамда яшаш муҳити таъсирида ҳаёт давомида ҳосил бўладиган хулқ-атворлар иштирокида шаклланади. Этология далилларидан чорвачиликнинг айрим соҳалари, балиқчилик хўжалиги, тиббиёт, кибернетика ва бошқаларда фойдаланилади. Этология соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланиши ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш муаммоларини ҳал этишда муҳим ах. амиятга эга.