ЭТВЕШ

ЭТВЕШ (Ебгубк) Лоранд (Роланд) (1848.27.7, Будапешт 1919.8.4) венгер физиги. Венгрия ФА аъзоси (1873) президенти (1899-1905). Будапешт, Кёнсберг ва Гейдельберг унтларида ўқиган. Будапешт унтида ишлаган (1871 йилдан), проф. (1872). Илмий ишлари молекуляр физика, фавитация ва геофизикага оид. Молекуляр сиртқи энергиянинг трага боғлиқлигини аниқлаган (Этвеш қонуни, 1886). Буралма тарози ясаб (1888), унда гравитацион ва инерт массаларнинг юқори даражада аникдикда ўзаро тенглигини экспериментал кўрсатган ва шу билан эквивалентлик принципини тасдиклаган. Ҳаракатланаётган объектдаги (Ернинг айланиши натижасида) жисмнинг оғирлиги ҳаракатнинг тезлиги ва йўналишига боғлиқлигини айтган (Этвеш эффекти).