ЭВЕ ТИЛИ

ЭВЕ ТИЛИнигер-конго тиллари оиласига мансуб ква тилларидан бири; Гана Республикасининг жан. ғарбида, Того ва Бенин республикаларининг жан. да, шунингдек, Нигерияда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 3,7 млн. кишидан ортиқ (ўтган асрнинг охирлари). Бир қанча лаҳжалари бўлиб, улар 3 гуруҳга ажралади: ғарбий гуруҳ — анло (авуна) ва бошқалар «ички» лаҳжалар; марказий гуруҳ — уатьи, адья, ген; шаркий гуруҳ — гун (алада) фон, махи. Фон ва уатьи лаҳжаларида сўзлашувчилар кўпчиликни ташкил этади. Лотин графикасига асосланган ёзуви 19-аср охиридан мавжуд. Эве тилида, хусусан, анло, ген ва гун лаҳжаларида асосан диний, маърифий ва ўқув адабиётлари нашр этилади.

Loading...