ЭВЕН ТИЛИ

ЭВЕН ТИЛИ, ламут тили — тунгусманжур тилларидан бири; РФнинг Саха Республикаси, Магадан вилояти, Чукот ва Коряк мухтор округлари, Камчатка вилояти ва Хабаров ўлкасида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 17 минг кишидан ортиқ (ўтган асрнинг охирлари). Эвен тили шарқий, ғарбий ва ўрта лаҳжа гуруҳларига бўлинади. Улар орасида қадимий белгиларни сақлаб қолган арман лаҳжаси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу белгилар ушбу лаҳжани эвенк тили билан яқинлаштиради ва у баъзи адабиётларда алоҳида тунгусманжур тили сифатида қайд этилади.

Шарқий лаҳжага мансуб ол шеваси адабий тилнинг асоси ҳисобланади. Ёзуви 1931 йилдан лотин графикаси асосида, 1936 йилдан эса рус графикаси асосида шаклланган.

Loading...