ЭВЕНК ТИЛИ

ЭВЕНК ТИЛИ, тунгус тили тунгус-манжур тилларидан бири; РФ да Шарқда Охота денгизи соҳилларидан Ғарбда Енисей дарёсигача, Шим. да Шим. муз океанидан Жанубий да Байкалбўйи ва Амургача бўлган улкан ҳудудда, шунингдек, ХХР ва Мўғулистонда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 65 минг (РФда 30 минг, ХХРда 35 мингга яқин, Мўғулистонда 3 минг) кишидан ортиқ (ўтган асрнинг охирлари). Лаҳжалари 3 асосий гуруҳга бўлинади: шим., жан. ва шарқий. Сезиларли тафовутлар, хилмахилликларга қарамай, бу лаҳжалар муайян даражада бошқа тунгус-манжус тилларига хос бўлган умумий хусусиятлар мажмуи билан бирлашганлар, ҳатто баъзи олимлар солон ва негидал тилларини Эвенк тилининг лаҳжалари деб ҳисоблайдилар. Адабий тилга жан. лаҳжанинг неп шеваси, 1953 йилдан эса полигус шеваси асос бўлган. Ёзуви 1931 йилдан лотин графикаси, 1936 йилдан эса рус графикаси асосида шаклланган.

Loading...