ЭВЕНКЛАР

ЭВЕНКЛАР (ўзларини орочон деб аташади; эски номлари — тунгуслар) — Красноярск ўлкаси ва Сибирнинг бошқа минтақаларида яшовчи халқ. РФдаги умумий сони 29,9 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Хитойда 35 минг киши яшайди (1992). Эвенк тилида сўзлашади. Диндорлари анъанавий эъти қодларга сиғинади, православлар ҳам бор. Асосий машғулотлари — буғучилик, қисман балиқ овлаш.

Prev Article

ЭВЕЛАР

Next Article

ЭВКЛИД