ЭВФОНИЯ

ЭВФОНИЯ (юн. — еирпоша — оҳангдорлик, оҳангдошлик) — нутқнинг оҳангдорлигини таъминловчи турли хил фонетик усуллар, ҳолатлар мажмуи; фониканит таркибий қисмларидан. Эвфония нутқнинг деярли барча турлари учун хос. У нутқнинг талаффузга осон, эшитувчига ёқимли тузилади. Эвфония фикрнинг эстетик гўзаллигини, мусиқийлигини ва эмоционал таъсирчанлигини таъминлайди, шеърий ритмнинг изчиллигини, поэтик фикрнинг жарангдорлигини ифодалайди. Қофия, аллитерация, ассонанс ва товуш такрорланиши Эвфониянинг усул ва воситалари ҳисобланади.