ЭВГЛЕНАСИМОН СУВЎТЛАР

ЭВГЛЕНАСИМОН СУВЎТЛАРсувўтлар бўлими. Бир ҳужайрали, микроскопик (уз. 4 мкм дан 800 мкм гача), ҳаракатчан. Баъзан ёпишиб ва колония бўлиб яшайди. Ҳақиқий қобиғи бўлмайди, эктоплазманинг ташқи қавати — перипласт ҳимоя вазифасини бажаради. Ҳужайрасининг ботиб кирган учки қисми (ҳалқум)дан 1—2 та хивчин чиқади. Кўзчаси ва қисқарувчи вакуоли бор. Хлоропластларида а ва р хлорофилл бўлади. Осмотроф ва фаготроф озиқланадиган турлари бор. Шунинг учун зоологлар Эвгленасимон сувўтларни ҳайвонларга киритишади. Захира озиғи — парамилон. Бўлиниб кўпаяди. Айрим турлари ноқулай шароитда циста ҳосил қилади. 1—4 қабилага мансуб 40 туркуми ва 900 тури маълум; шундан 250 тури рангсиз. Чучук сувлар, унча катта бўлмаган эвтроф сув ҳавзаларида яшайди. Айримлари сув тозалиги индикаторлари. Кўпчилик Эвгленасимон сувўтлар сув ҳавзаларининг ўз-ўзидан тозаланишида иштирок этади. Эвгленалар туркуми лаб. тадқиқотлари объекти. Эвгленасимон сувўтлар сувўтлар билан бирга битта умумий аждоддан келиб чиққанлиги тахмин қиланади.

Loading...