ЭВКАЛИПТ

ЭВКАЛИПТ (Еиса1урги8) — миртадошларга мансуб доим яшил дарахт ёки буталар туркуми; доривор ўсимлик. Австралия ва унинг атрофидаги оролларда 500 дан ортиқ тури тарқалган. Тропик ва субтропикларда кўп экилади (мас, Бразилияда Эвкалипт экилган майдонлар Австралия, Испания, Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари ва бошқалардагидан кўпроқ). Ғарбий Грузия, Қрим ва Озарбайжонда Эвкалиптнинг шарсимон, кулранг ва хивчинсимон турлари ўстирилади. Танаси бақувват, бал. 80—100 м гача, шохшаббаси сийрак. Барглари этли, чеккалари текис. Гуллари оқ, баъзан очсарғиш ва тўққизил, икки жинсли, барг қўлтиғидан чиқиб қалқон ёки рўваксимон тўпгул ҳосил қилади, меваси кўп уруғли кўсакча. Эвкалипт иссиқсевар ва намсевар ўсимлик. Унумдор ерларда яхши ўсади. 500 йилгача яшайди. Барглари ёз давомида терилади, лекин кузда терилган барги таркибида тиббиётда ва парфюмерияда ишлатиладиган эфир мойи кўп. Қуруқ барги таркибидаги эфир мойи микдори 1,5—3%. Э. нинг бошқа 20 га яқин тури манзарали ўсимлик сифатида ҳамда ёғочи (қурилиш ва қоғоз саноати) учун ўстирилади. Эвкалипт тез ўсувчан бўлгани туфайли (бир йидда 4—5 м ўсади) ботқоқ ерларда экилганда ботқоқларни қуритиб, тупроқ таркибини яхшилашда муҳим роль ўйнайди. Уруғидан кўпайтирилади.

Loading...