ЭВКЛАЗ

ЭВКЛАЗ (юн. — яхши, енгил ва — бузилиш, майдаланиш) — оролли силикатлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби А12Ве2[8Ю4]2(ОН)2, аралашмалари: Ое, Мп, Си, баъзан У, В, 8п РЬ. Моноклин сингонияда кристалланади. Рангсиз, сутрангоқ, оч сариқ, оч ҳаво ранг, яшил. Шишасимон ялтирайди; шаффоф ёки ярим шаффоф. Қаттиқлиги 7,5, зичлиги 3—3,1 г/см3. Одатда, флюоритфенакитбартрандит формацияли гидротермал конларда учрайди. Мусковит, кварц, флюорит, фенакит, бертрандит билан ассоциацияда бўлиб, баъзан гранитли пегматитларда ҳосил бўлади. Эвклазнинг йирик шаффоф кристаллари 1синф қимматбаҳо тоши ҳисобланади. Берилл рудаларининг энг асосий компонентларидан бири. Асосий конлари Кольсва (Швеция), АльтоМомос (Эквадор), Кашмир (Ҳиндистон), РФ (Саха, Байкалорти, Жанубий Урал), Ўрта Осиёда мавжуд. Ўзбекистонда Саргардон вольфрам конида топилган.

Loading...