ЭВКОММИЯ

ЭВКОММИЯ (Еисотппа) — эвкоммиядошлар оиласига мансуб барг тўкадиган икки уйли дарахтлар туркуми. Хитой (1000 йилдан бери), Вьетнам, Ғарбий Европадаги айрим мамлакатлар, Шим. Африка, АҚШда, Ўрта Осиё ва Закавказьеда (кичик майдонларда) ўстирилади. Эвкоммиянинг қайрағочсимон тури (Е. шлюУез) Хитойда ўсади. Бўйи 15—20 м, барглари оддий, тухумсимон ёки эллипссимон, кетмакет жойлашган, ёнбаргчасиз. Гуллари майда, икки жинсли. Меваси чўзиқ қанотчали ёнғоқча, совуққа чидамли. Эвкоммиянинг ёғоч ва уруғидан ташқари ҳамма қисмида гуттаперчаш сут найчалари бўлади. Баргида 2—4%, тана ва шохлари пўстлоғида 5—6%, иддиз пўстлоғида 9—12% гуттаперча бор. Э. гуттаперчаси жуда сифатли. Унинг 74% ини гутта, 20% ини смола ташкил қилади. Эвкоммия пўстлоғининг қайнатмаси, дамламаси ва экстракти гипертония касаллигини даволашда қўлланилади. Уруғидан, илдиз бачкиси ва пархиш қилиб, шунингдек яшил қаламчаларидан кўпайтирилади.

Loading...