ЭВОЛЮЦИЯ

ЭВОЛЮЦИЯ (лот. еуо1иИо — авж олиш) — ривожланишнчнг синоними; аста-секин, босқичмабосқич рўй берадиган миқдор ва сифат ўзгаришлари. Эволюцияда ривожланишнинг сифатий асоси кескин ўзгармайди, унинг бошланиш ва якунланиш босқичлари орасида муайян фурсат ўтади. Эволюцион ривожланишда портлаш ҳодисаси рўй бермайди. Жамиятда, органик дунёда ва жонсиз табиатда рўй берувчи ўзгаришларнинг йўналишини, тартибини, қонуниятларини ифодалаб, муайян системадаги ўзгаришларнинг доимо ўзидан илгариги ҳолатидан фарқ қилишини қўрсатиб туради ва фанда тарих, тарихийлик, тараққиёт, ривожланиш, ўсиш, равнақ топиш сингари тушунчаларнинг мазмунини ифодалайди.