ЭВПАТРИЙЛАР, евпатрийлар (юн. — мўътабар оталар) — Афинада зодагон ер эгалари. Ривоятларга кўра, Тесей даврида (мил. ав. тахм. 13-аср) ташкил топган эркин аҳолининг 3 табақасидан бири (геоморлар — майда ер эгалари ва демиурглар — ҳунармандлар қатори). Мил. ав. 8 — 6-асрларда Эвпатрийлар ижтимоиймулкий табақаланиш жараёнида энг яхши ерларга эга бўлиб олишган. Уларнинг ерларида ишловчи чоракорларга ҳосилнинг 5/6 қисмини беришган, сиёсий ҳокимият ҳам улар қўлида тўпланган (фақат Эвпатрийлар гина архонтп мансабига сайланиб ареопаг аъзоси бўлиши мумкин эди). Қонун чиқарувчилар Солон (мил. ав. 594—93 йлар) ва Клисфен (мил. ав. 6-аср охири) нинг демократик ислоҳотлари туфайли ўз имтиёзларидан маҳрум бўлишган.