ЭВРИБИОНТЛАР

ЭВРИБИОНТЛАР (эври… ва юн. Ъюп1о8 — яшаётган) — атроф муҳит омилларининг кенг миқёсда ўзгариши шароитида яшай оладиган ҳайвонлар ёки ўсимликлар. Мас, континентал иқлимда яшайдиган кўпчилик қуруқлик ҳайвонлари ҳарорат, намлик, қуёш радиациясининг анча ўзгариб туришига чидамли. Соҳил яқинида яшовчи организмларга намлик, ҳарорат ва кўпинча шўрланишнинг ўзгариши таъсир этади Эврибионтлик организмларнинг муҳит омилларининг ўзгаришига чидамлиги ёки улар ички муҳити доимийлиги (гомеостаз)ни бошқариб турувчи махсус морфофизиологик механизмларнинг бўлиши билан боғлиқ. Мас, пойкилотерм ҳайвонлар ҳароратнинг анча кенг миқёсда ўзгаришига чидамли, лекин ҳароратнинг фақат муайян чегарасида фаол ҳаёт кечиради. Эврибионтлар стенобионтларта нисбатан кенг ареалта эга.