ЭВРИГАЛИН ҲАЙВОНЛАР

ЭВРИГАЛИН ҲАЙВОНЛАР (эври… ва юн. паНпок — шўрланган) — муҳит шўрланишининг кенг миқёсда ўзгаришига чидамли бўлган сув ёки тупроқ ҳайвонлари. Эвригалин ҳайвонларга денгиз соҳилида, дарёлар қуйилишида, шўрланган ёки кучли шўрланган сув ҳавзаларида яшайдиган ҳайвонлар, денгиздан дарёларга ўтиб увилдириқ ташлайдиган балиқлар киради. Эвригалин ҳайвонлар орасида артемия қисқичбақаси 20 дан 40% гача шўрланган, ҳатто вақтинчалик чучуклашган сувларда яшай олади. Эвригалин ҳайвонлар ҳда шўрланишнинг ўзгаришига чидамлилик хусусияти улар ички муҳитидаги суюқликда осмотик фаол моддалар концентрациясининг нисбий доимийлигини бошқариб турувчи осморегуляция механизми билан боғлиқ.

Loading...