ЭВРИТЕРМ ОРГАНИЗМЛАР

ЭВРИТЕРМ ОРГАНИЗМЛАР (эври… ва юн. 1Ьеггпе — иссиқ) — муҳит ҳароратининг кенг миқёсда ўзгаришига чидамли, одатда, кенг тарқалган организмлар. Эвритермлилик организмнинг чидамлиги ёки организм фаол терморегуляция механизмлари (ҳайвонларда, бундан ташқари, хаттиҳаракат) билан боғлиқ. Биринчи ҳолат пойкилотерм ҳайвонлар учун хос бўлиб, цитоплазманинг кимёвий таркиби, ферментларнинг иссиқликка чидамлиги, ҳайвонлар фаоллиги ва тана ҳароратининг муҳит ҳароратига қараб кенг миқёсда ўзгариши хусусияти билан, иккинчи ҳолат ички муҳитда ҳароратни бошқарувчи механизмлар мавжудлиги билан боғлиқ. Бундай мосланиш гомойотерм ҳайвонлар учун хос

Prev Article

ЭВРИ...

Next Article

ЭВТЕКТИКА