ЭВРИТОП ОРГАНИЗМЛАР

ЭВРИТОП ОРГАНИЗМЛАР (эври… ва юн. 1оро8 — жой) — хилмахил муҳит шароитида ҳаёт кечира оладиган ва кенг миқёсда экологик чидамлиликка эга бўлган ҳайвон ва ўсимликлар. Э. о. ареали, одатда, кенг. Мас, оддий қайин қум, лой тупроқли ва мохли ботқоқликлардан тортиб, баъзан дашт минтақаларигача тарқалган. Дала сичқонлари дашт, ўтлоқ, далалар, ўрмон четлари ва бошқалар жойларда ҳаёт кечиради.