ЭВТЕКТИКА

ЭВТЕКТИКА (юн. ешекйз — осон суюқланувчан) — суюқ ҳолатида бошланғич компонентлар (аралашмалар) нинг кристаллари билан мувозанатда, кристалланиш т-раси эса энг паст бўладиган суюқ система (эритма). Фазалар қоидасига мувофиқ, Эвтектика ўзгармас трада кристалланиш натижасида ҳосил бўлади. Эвтектика ҳосил бўлиш хусусияти суюқ ҳолатда компонентларининг бир-бирида эриши чекланмаган, қаттиқ ҳолатда эса чекланадиган ёки мутлақо эримайдиган системалар учун хос.

Икки компонентли эвтектик системанинг ҳолат диаграммаси бўйча қаттиқ ҳолатдаги компонентлар бир-бирида эримайди, соф компонентлар (А ва В) нинг кристаллана бошлаш тралари билан системанинг таркибидаги миқдори орасидаги боғланишни кўрсатувчи эгри чизиқлар (ТА Е ва Тв Е) эвтектик нуқта (Е нуқта) да кесишади. Бунда суюқлик (Ј) бир вақтда иккала компонент билан тўйинади. Эвтектика техникада қуймачилик қотишмалари, кавшарлар ва бошқалар материаллар сифатида ишлатилади.

Loading...