ЭЙФОРИЯ (юн. — яхши, — қабул қиламан) — ўз-ўзидан қувониш, димоғчоғлик. Атроф-муҳит ва ўзининг оғир ҳолатига мос тушмаган ҳолда бемор кайфиятининг кўтарилиб кетиши. Бош миянинг турли органик касалликлари (ўсмалар, авж олувчи фалаж) да, спиртли ичимликлар ичганда, гиёҳванд моддалар қабул қилганда ва бошқалар да кузатилади. Эйфорияда бемор беғам, беташвиш, хурсанд, шу билан бирга камгап, кам ҳаракат бўлади, бир жойда жилмайиб ётаверади. Эйфория атеросклероз, эпилепсия ва бошқалар кўпгина руҳий касалликларнинг белгиси тарзида ҳам намоён бўлади.