ЭЙГЕН

ЭЙГЕН Манфред (1927.9.5, Бохум) немис физиккимёгари. Гёттинген унтини тугатгач (1951), шу унтда (1951 — 53), 1953 йилдан Гёттингендаги Макс Планк физиккимё ин-тида ишлаган (1964 йилдан директор). Асосий илмий ишлари ўта тез кечадиган кимёвий реакцияларни ўзи ишлаб чиққан кимёвий релаксацион спектроскопия усулида тадқиқ қилишга оид. Кучсиз электролитлар эритмаларида кечадиган тезкор реакцияларни ўрганиш мақсадида электролитнинг диссоциацияланиш даражасини оширишга имкон берадиган кучли электр майдонини таъсир эттириш усулини таклиф этган. Ферментатив катализ, маълумотларни узатиш механизми ва бошқалар молекуляр биол. масалаларини ўрганган. Нобель мукофоти лауреати (1967; Р. Ж. Норриш ва Ж. Портер билан ҳамкорликда).

Loading...