ЭЙНДХОВЕН

ЭЙНДХОВЕН — Нидерландиянинг жан. қисмидаги шаҳар, Дроммел дарёси бўйида. Аҳолиси 203,3 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Радиоэлектроника («Филипс» концерни здлари) ва электротехника саноатлари ривожланган. Автомобилсозлик, қоғоз, тамаки саноати корхоналари мавжуд. Техника унти, «Филипс» концерни музейи бор.

Prev Article

ЭЙЛЕР