ЭЙЗЕНХАУЭР Дуайт Дейвид

ЭЙЗЕНХАУЭР Дуайт Дейвид (1890.14.10, Денисон, Техас штати — 1969.28.3, Вашингтон) — АҚШнинг 34президенти (1953—61). Республикачилар партиясидан сайланган. Армия генерали (1944). Иттифоқчиларнинг Ғарбий Европадаги экспедицион қўшинлари олий бош қўмондони (1943 йил, дек.); АҚШнинг Германиядаги оккупацион қўшинлари қўмондони (1945 йилдан); НАТО қуролли кучлари олий бош қўмондони (1950—52). Эйзенхауэр 1961 йил ҳарбийсаноат комплекси таъсирининг кучайиши хавфини олдини олишга чақирган. АҚШ ҳукуматининг Яқин ва Ўрта Шарқдаги ташқи сиёсатини ифодаловчи Эйзенхауэр доктринаси ташаббускори.

Loading...