ФАДЕЕВ Валентин Александрович (1912.31.7, Наманган вилояти Кетмонтепа қишлоғи — 1975, ?) — рангтасвир устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкент бадиий билим юртида таълим олган (1933—38). Фадеев яратган асарлардаги ёрқин ўзига хос хусусиятлар нозик деталларда намоён бўлади, уларда замон рухи сезилиб туради: «Биринчи синф ўқувчиси»; «Қўғирчоқ ушлаган қиз» (1952); «Таня» (1953); «Дурадгор портрети» (1954), «Крровул» (1955), «Кекса колхозчи Зулунбува портрети» (1957), «Темирчи Яхшибой» (1958) каби портретлар, тарихий ва б. мавзудаги асарлар, маиший картиналар, натюрмортлар яратган.