ФАЭТОН

ФАЭТОН (Phaethon) — куракоёқли қушлар туркуми уруғи. 3 тури маълум. Танаси 30—45 см, оғирлиги 0,9—1,4 кг. Пати ним пушти, қора холлари бор. Думи жуда узун. Оёғи қисқа, нозик бўлгани учун қуруқликда қийинчилик билан юради. Ёмон сузади, бироқ яхши учади. Фаэтон моногам. 6—12 тадан гуруҳ бўлиб яшайди. Сув ҳавзаларининг хилват оролларидаги тик қояларга уя ясайди.

Битта тухум қўяди; нари ҳамда модаси 41—45 кун навбат билан босади. Ф. Ҳинд, Атлантика ва Тинч океанларнинг тропик қисмида тарқалган. Баликлар, кальмарлар, қисқичбақасимонлар билан озикланади.

Loading...