ФАЭТОН

ФАЭТОН (юн. phaeton — юнон мифологиясидаги Қуёш худоси, яъни Гелиоснинг ўғли Фаэтон номидан) , фойтун — 1) тепаси (соябони) очиладиган от қўшилган арава;

2) енгил автомобиль кузови; тепа (соябон) кисми осон очиладиган, 2 ёки 3 қатор ўриндиқли, 2 ёки 4 эшикли бўлади. Соябони юмшоқ материал (брезент, синтетик мато) дан ясалиб, тахланадиган каркасга тортилади.

Loading...