ФАКСИМИЛ АЛОҚА

ФАКСИМИЛ АЛОҚА, фототелеграф — ясси қўзғалмас тасвирлар (жадваллар, расмлар ва ҳарфлирақамли матнлар) ни узоқ масофага узатиш ва қабул пунктида пайдо қилиш; электр алоқанинг бир тури. Телефаф алоқа таркибига киритилади. Симлар орқали юбориладиган электр сигналлар ва радиосигналлар ёрдамида амалга оширилади. Фототелеграммаларни жойларга узатишда, метеорологик стялар орасида гидрометеорология хариталарини алмашинишда ва б. ҳолларда Факсимил алоқа воситаларидан фойдаланилади.

Қўзғалмас тасвирни узок, масофага узатиш ғоясини итальян физиги Ж. Казелли 1855 й. да амалга оширди. 20-а. 20-й. ларида фотоэффект ҳодисаси, электрон лампалар, электр тебранишлари кучайтиргичлари пайдо бўлганидан сўнг Факсимил алоқа ривожлана бошлади. Дастлаб Факсимил алоқа орқали фақат фототелеграммалар узатилган ва фототелеграф алоқа деб аталган. 50—60-й. лардан бошлаб харитаграфия материаллари ва газ. сахифалари ҳам узатила бошлади. Телефония ва телеграфия бўйича халқаро маслаҳатлашув қўмитаси (МККТТ) нинг тавсиясига кўра, 1953 й. да умумийроқ ном бн, яъни Факсимил алоқа деб атала бошлади.

Факсимил алоқа факсимил аппарат ёрдамида амалга оширилади. Бу аппарат механик, ёруғликоптика ва электрон қурилмалар мажмуидан иборат. У узатувчи, қабул қилувчи ва қабул қилувчиузатувчи турларга бўлинади. Унинг ёрдамида ясси қўзғалмас объектлар (оригиналлар) электр алоқа линиялари орқали узатилади ва объектнинг нусхаси (факсимил) тарзида қабул қилинади.

Факсимил алоқада бажариладиган амаллар: факсимил аппарат узаткичида узатиш объекти (оригинал) сиртини муайян аломатлари (мас, оптик зичлиги) бўйича бир хил бўлган кичиккичик юзачаларга бўлиб чиқиш; шу юзачалар тасвирини электр импульс ларига айлантириш; шу импульеларни алоқа линияси бўйича узатиш; қабул қилгичда бу импульеларни тасвирга айлантириш ва қайд қилиш. Узатиладиган объект (раем, матн ва б.) нинг нусхаси (факсимил) шу тариқа ҳосил қилинади. Тасвир нусхаси фотоқоғоз, фотоплёнка, электрографик, электрокимёвий, электротермик қоғоз ёки оддий ёзув қоғозига, ферромагнит материал ва б. га қайд қилинади.

Loading...