ФАКСМОДЕМ

ФАКСМОДЕМ — оддий модем (матнли ахборотларни компьютердан узатиш кабелига ва кабелдан компьютерга тушунарли кўринишда ўтказувчи махсус электрон қурилма)нинг барча имкониятларга эга бўлган, қўшимча расмли, телефакс маълумотларни компьютерлараро алмашиш имкониятини берадиган қурилма. Ишлатилаётган кўпчилик модемлар Факсмодемлар бўлиб, уларнинг айримлари овоз алмашиш имкониятига ҳам эга. Улар ички (электрон платали) ва ташқи (алоҳида) қурилма бўлиши мумкин; бирбиридан маълумот узатиш тезлиги билан фарқланади (секундига 2400 дан 33600 битгача маълумотни узатиш имкониятига эга).

Loading...