ФАКТУРА (лот. factura — ишлов бериш, тузилиш) — 1) иқтисодиётда харидор номига сотувчи томонидан бериладиган ва сотилган товарнинг хили, микдори ва қиймати кўрсатилган товар ҳужжати; 2) тасвирий санъатда бадиий асар сирти ҳамда унинг ишланиш хусусиятлари. Рангтасвирда Фактура бўёқ қатламининг хусусиятларини: мас, «очиқ» Ф. (кенгкенг бўёқ суртиш, бўёқнинг нотекис қатлами) ёки «яширин» Ф. ; ҳайкалтарошлик (ҳайкал, рельеф ва б.) ва амалий безак санъатида бадиий ҳунармандчилик асари сиртининг сайқалланганлиги, ғадирбудурлиги ва ҳ. к. ни ифодалайди. 20-а. санъатида Фактурани мураккаблаштириш (коллаж, бўёқ қатламига қипиқ, қум қўшиш) бўйича тажрибалар тарқалди;
3) мусиқада муайян асарни ташкил қилувчи баён воситалари (тембр, регистр ҳолати, овозлар ўзаро нисбатлари ва б.) мажмуи.